«Тегирмон» романи тез кунда сайтимизда!

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳақида икки китоб, 5 қисмдан иборат “Тегирмон” номли роман ёзиб тугатилди. Мазкур роман мустақиллик учун курашган ҳақгўй, жасур, ғанимнинг кўзига тик боқишдан қўрқмаган жасоратли ва ватанпарвар, шунингдек, ҳаёти бир умр изтиробда, сарсон-саргардонликда, хўрликда ўтган Чўлпон ҳақида.

Бундан ташқари, асарда тарихимиз ва адабиётимизда катта из қолдирган ўнлаб буюк шахслар ҳам ўрин олган. Қолаверса, ўтган асрнинг 20-30-йилларидаги фожеалар аниқ ва таъсирчан тарзда ёритилган.

Ҳурматли китобхонлар! Тез кунда ушбу романни сайтимиз орқали мутолаа қилиш имконияти пайдо бўлади.