Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Янги китоб
29.03.2021

2021 йил 6 май куни Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи”да Наби Жалолиддиннинг “Урушнинг давоми” номли янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу китоб Ғафур Ғулом номидаги НМИУ томонидан “Уруш кўрган адиблар” туркумида нашр этилган эди.

Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, театр актёрлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, китобхон ёшлар иштирок этди. Янги китобдан “Қурб” номли роман-монолог, “Ўлимнинг ранги” қиссаси ва “Уруш”, “Урушнинг давоми” ҳамда “Айрилиқ” ҳикоялари ўрин олган.

Мазкур китоб бугундан сотувга чиқарилди, унинг нархи 25 минг сўм.

Янги китобдан ёзувчининг “Қурб” номли роман-монологи ҳам ўрин олган бўлиб, у модерн усулда ёзилгани билан аҳамиятлидир. Роман воқеалари Иблис тилидан ҳикоя қилинади.

Асардаги ҳозирги кун муаммолари билан бирга тарихий шахслар, хусусан, Чингизхон, Насриддин Афанди каби образлар ҳам воқеалар ривожини бойитишга хизмат қилади.