«Тегирмон» романи тез кунда сайтимизда!
A
бдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳақида икки китоб,
5 қисмдан иборат “Тегирмон” номли роман ёзиб тугатилди. Мазкур роман мустақиллик учун курашган ҳақгўй, жасур, ғанимнинг кўзига тик боқишдан қўрқмаган жасоратли ва ватанпарвар, шунингдек, ҳаёти бир умр изтиробда, сарсон-саргардонликда, хўрликда ўтган Чўлпон ҳақида.
Бундан ташқари, асарда тарихимиз ва адабиётимизда катта из қолдирган ўнлаб буюк шахслар ҳам ўрин олган. Қолаверса, ўтган асрнинг 20-30-йилларидаги фожеалар аниқ ва таъсирчан тарзда ёритилган.
Ҳурматли китобхонлар! Тез кунда ушбу романни сайтимиз орқали мутолаа қилиш имконияти пайдо бўлади.

Таржимаи ҳол
H аби Жалолиддин 1962 йил 2 майда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. Афғон уруши қатнашчиси (1981-83 йй.) ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Тошкент Давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
Адибнинг “Ялпизли кеча”, “Ҳур нидо”, “Сен билан қолмайман”, “Кўнгил озод” каби шеърий, “Ўлимнинг ранги” қиссаси, “Эркаги бор уй” ҳикоя ва қиссалар тўплами ҳамда Умар Хайём ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Хайём” романи китоб ҳолида нашр этилган.
Наби Жалолиддин жаҳон адабиётида ўзига хос из қолдирган француз файласуфи ва ёзувчиси Альбер Камюнинг “Калигула” пьесасини ўзбек тилига ўгирган.