Афғон уруши қатнашчилари учун байрам дастури

Наби Жалолиддин ҳикоялари бўйича докторлик диссертацияси ёқланди
16.01.2019
“Уйга қайтиб…”
17.02.2019

2 февраль куни Республика «Ветеран» фахрий жангчилар ва ногиронлари уюшмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ва собиқ иттифоқ қўшинининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда фахрий жангчилар учун байрам дастури бўлиб ўтди.

Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланган тадбирларни Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов очиб берди. Шунингдек, Россия, Украина, Грузия, Арманистон, Молдова, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатлардаги фахрий жангчилар уюшмалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Бундан ташқари, бугун афғон урушида ҳалок бўлган 1515 нафар инсоннинг исмлари Мустақиллик майдонидаги мотамсаро она мемориалига киритилди. Худди шу куни «Туркистон» саройида байрам концерти ташкил этилди ва бу тадбирга республиканинг барча вилоятларидаги уруш фахрийлари таклиф этилди.