«Оралиқ» романининг давоми

«Барча олим ва адибларни, зиёлиларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз»
07.01.2019
Маркаб
13.01.2019

Наби Жалолиддин Умар Хайём ҳақидаги «Оралиқ» романининг давомини ёзиб тугатди.

«Умар Хайём ҳаёти ва ижоди, унинг ўсмирлик ва йигитлик даврлари ҳақида сўзловчи «Оралиқ» романи китобхонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинган эди.

Ушбу тарихий романни якунлаш, Умар Хайёмнинг ҳақиқий ҳаётини охирига етказиш мақсадида, шунингдек, китобхонларнинг талабларига биноан, ёзувчи Наби Жалолиддин Хайём ҳақидаги иккинчи китобни ёзиб тугатди.

Ушбу янги роман «Ғайб остонасида» деб номланади. Унда Хайёмнинг Хайём бўлишидаги даврлар, машҳурлиги, ўша пайтдаги тарих ва тарихий шахслар, Ғаззолий билан учрашув, умуман, ҳамма-ҳаммаси қаламга олинган. «Ғайб остонасида» романи тез ойларда китоб ҳолида нашр этилади.

2011 йилда Наби Жалолиддиннинг Умар Хайём ҳақида ҳикоя қилувчи «Оралиқ» романи китоб ҳолида нашрдан чиққанди ва Ёзувчилар уюшмасининг наср кенгаши томонидан юқори баҳоланган, китобхонлар эса илиқ кутиб олган эди. «Ғайб остонасида» ушбу романнинг давомидир.