«Тегирмон» романи совриндор бўлди

«Тегирмон» романи тақдимоти
29.08.2018
«Барча олим ва адибларни, зиёлиларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз»
07.01.2019

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 14 сентябрь куни «Ватан учун яшайлик!» VII Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб, она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, замондошларимизнинг ёрқин сиймоси акс эттирилган, юксак маҳорат билан ёзилган энг сара бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарлар учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эълон қилинган мазкур танловга жами 54 муаллифнинг 107 асари келиб тушди.

1-ўрин: Анвар Обиджон – «Фарғоналиклар» эсселар тўплами учун.

2-ўрин: Наби Жалолиддин – «Тегирмон» романи учун.

Меҳмонқул Исломқулов – «Одам дунёга ҳайратланиш учун келади» бадиий ва публицистик тўплами учун.

3-ўрин: Манзар Абулхайр – «Навоий асарларининг изоҳли луғати» китоби учун.

Нўмон Раҳимжонов – «Бадиий сўз эстетикаси» тўплами учун.

Зуҳриддин Исомиддинов – «Манас» эпосининг янги таржимаси ва матбуотда эълон қилинган публицистик асарлари учун.