«Тегирмон» романи тақдимоти

«Тегирмон» романи нашрдан чиқди
25.05.2018
«Тегирмон» романи совриндор бўлди
15.09.2018

2018 йил 29 август куни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биносида Наби Жалолиддиннинг Чўлпон ҳақидаги «Тегирмон» номли тарихий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Чўлпоннинг жияни Шарифахон ая, чўлпоншунос олим, академик Наим Каримов, ёзувчилар Хуршид Дўстмуҳаммад, Маҳкам Маҳмудов, Сайди Умиров, таниқли ёзувчи ва шоирлар, китобхон ёшлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Хуршид Дўстмуҳаммад роман ҳақида гапирар экан, шу кунгача ёзилган Чўлпон ҳақидаги асарлар ичида янгича талқинга эга эканини алоҳида таъкидлади.

«Чўлпон ҳақида Наим Каримов асарлари ва мақолаларидан кўп нарсалар ўрганганмиз. Бу романни ўқимай келганимдан афсусланиб турибман, қанийди танқид қиладиган жойларини топиб айтсам (кулади). Жасоратига қойил! Чунки Чўлпон ҳақида роман ёзиш осон эмас. Муаллиф ўзи ҳам ёзиб қўйибди, қийналиб ёздим деб», деди Хуршид Дўстмуҳаммад.