Рауф кетди, воҳ, Шукур кетди,
Эркин кетди, Абдулла кетди.
Адабдан қўр, юртдан дур кетди,
Ҳамма кетди — бир йўла кетди.
Кимлар қолди?
Усмон,
Э, Аъзам…
Ҳурлик истар Хуршидлар балки!
Чиқиб қолар йўллардан баъзан
Энди ёзар ёзарлар халқи…
Ҳаммамиз ҳам одаммиз, зўрмиз,
Одамлар ҳам, зўр ҳам ўлади.
Бандамизми,
Барибир ғўрмиз,
Аммо ҳақ Сўз битта бўлади!..