Атеист

Буюк Чўлпонни ўргангим келди
26.03.2015
Қайта қуриш
26.03.2015

У бош инженерни ёмон, унинг курсисини эса яхши кўрарди. Шунинг учун бош инженер ҳақида “тескари фактлар” тўплашга киришди. Охири чиройли “изҳори дил” ёзиб, директорга думалатиб юборди. “Изҳори дил”да шундай ёзиларди:

“Партия ва ҳукуматимиз динга қарши кескин курашаётган бир пайтда Палон Палоновдек коммунист ва раҳбар шахсларнинг художўйлиги кишини ташвишга солади. Бош инженер П.Палонов биров билан кўришса, “салом” эмас, албатта, “ассалому алайкум” дейди. Ҳатто ошни ҳам қўлида ейди. Бу унинг қолоқ, эскиликка берилганлигидан эмасми? Дастурхон устида ҳам қария отасига қўшилиб, фотиҳа ўқийди. Ҳамиша дўппи кийиб юради. Каттаю кичик билан сўрашса ҳам, бир қўли кўксида бўлади. Кўпинча гапирганда “ҳар кимнинг ўз худоси бўлиши керак”, дейди. “Насиб қилса” каби ибораларни кўп ишлатади. Булар бари унинг диндорлигидан. Бўлмаса, бош инженер бўла туриб, маҳалладаги ҳар бир тўй, мотам маросимига кириши, кечалари уйида тўн кийиб юриши шартми? Мен бундайин художўй шахс коммунист бўлишга, раҳбар ходим бўлишга нолойиқ деб биламан…

Имзо йўқ.”

Архивдан. 1987 йил, февраль