Нон комбинатига мухбир келди.
— Айтишларича, планни 150 фоизга бажарибсизлар? — дея гап бошлади у комбинат директорига қараб. — Йиллик даромадингиз ҳам ўтган йилгидан икки баравар ошиб кетибди. Айтинг-чи, бунга қандай эришдинглар?
Директор табассум ила деди:
— Биз хорижий ҳарфлар терилган махсус қолип ясадик. Нонлар ҳажмини кичрайтириб, нархини ўзгартирмадик. Нонларга эса бояги қолип билан “Адидас” дея тамға босиб чиқардик. Хуллас, “импортний нон” бўлди-қолди…
Архивдан. 1987 йил