Бир пиёниста кўл бўйида сўлжайиб ётарди. Ёнидан ўтиб бораётган одам унга ачинди.
— Ҳой, ака, — дея энкайиб, қайта-қайта туртди. — Туринг ўрнингиздан. Қаерда яшайсиз, исмингиз нима?
Пиёниста кўзларини ағдарма очиб, минғирлади:
— Бо.. Бобуршоҳ кўчаси… Қхм… Яшай…
— Исмингиз нима?
— Ми… Мирон…
— Ие, ўзбекка ўхшайсиз-ку?!
— Ўзбекман-ей!.. Оммалекин “шоҳ”ини обташаганман. Шоҳ бунақа қиб ётмайди-ку!..
26.08.2016