Ошкоралик

Ғирт ёлғон
26.03.2015
Кино
17.04.2015

— Ҳа, дўстлар!.. Авваллари бунақа мажлисларда дилимизда ис босиб ётган гапларни айтолмасдик. Ваҳоланки, бугун ошкоралик вақти келган экан, биз ҳам очиқ-ойдин гапиришга ҳақлимиз. Мен директоримиз Тўра Тўраевич ҳақида гапирмоқчиман. Ҳа-ҳа, тўғри, олдин бошлиқнинг номига айтилган илиқ гаплар хушомад саналарди. Энди эса, ишонаманки, ундай эмас. Хуллас, Тўра Тўраевичнинг камтарлиги ҳаммага аён. Буни у кишининг хизмат “Волга”сини уйига қўйиб, камталик ила бўлим бошлиғининг “Жигули”сида уйига бориб-келишида ҳам кўришимиз мумкин. Мана, яқинда курортга бордилар. Лекин моддий рағбат ҳақида лом-мим деганлари йўқ. Биз ўзимиз 1000 сўм ажратувдик, бизнинг кўнглимиз учун ҳам олдилар. Бу, албатта, совет кишисига хос камтарона фазилат.

Тунов куни эса тўрт болалик ходимимизга бериладиган уйни, ёш келин-куёв Кичкинатўраевларга олиб берди. Буни директоримиз Кичкинатўраев жияни бўлганлиги учун эмас, ёш кадрларга ғамхўрлиги ва партия чақириғига ҳозиржавоблигидан қилди. Раз бугун ошкоралик шиори остида…

Нотиқ узоқ гапирди. Келаси ҳафтадан эса мастерликдан инженерликка кўтарилди.

Архивдан. 1987 йил