Водий вилоятлари қўшни республикалар вилоятлари билан ўзаро маданий ва ижтимоий муносабатларга киришмоқдалар. Азалдан томири бир бўлган халқлар яна топишмоқда. Бу Марказий Осиё халқларининг кейинги юз йилликда орзиқиб кутган онларидир. Бугун мустақил Ўзбекистон сиёсий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан янги босқичга кўтарилмоқда.
Мен буни кўзимда ёш билан идрок этмоқдаман! Она Туркистон бирлашмоқда! Етказганига шукур!