Наби Жалолиддин 1962 йил 2 майда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. Афғон уруши қатнашчиси (1981-83 йй.) ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби (2020).
Тошкент Давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
Шеърий китоблари:
“Ялпизли кеча”;
“Ҳур нидо”;
“Сен билан қолмайман”;
“Кўнгил озод”;
“Энди куз”;
Насрий китоблари:
“Ўлимнинг ранги” (қисса);
“Эркаги бор уй” (ҳикоя ва қиссалар);
“Хайём” (роман);
“Тегирмон” (роман);
“Урушнинг давоми” (қиссалар ва роман);
“Жаллод аёл” (қиссалар)
Наби Жалолиддин жаҳон адабиётида ўзига хос из қолдирган француз файласуфи ва ёзувчиси Альбер Камюнинг “Калигула” пьесасини ўзбек тилига ўгирган.