Чўлпон ҳақида икки китобли янги роман — “Тегирмон”

Гўзал исмлар мадҳи (Асмаи ҳусна)
13.11.2014
Она Андижон!
26.11.2014

Устоз Пиримқул Қодиров ҳаётининг сўнгги йилларида Андижоннинг эрксевар ижодкори ҳақида тарихий роман ёзишни ният қилиб юрган эди. Лекин бунга улгурмади, Худо раҳматига олсин. Ўша кунлари Наби Жалолиддин устозни йўқлаб, уйига боради… Гап орасида устоз “Хайём” романини ўқиганини айтгач, асосий мақсадга кўчади: “Набижон, мен Чўлпон ҳақида ёзмоқчи эдим. Лекин энди улгурмасам керак. Шуни сиз ёзинг. Чунки андижонликсиз, руҳингиз, тилингиз яқин”.

Халқимизнинг ўтюрак шоири Чўлпон ҳақида роман ёзишга ўзбек адабиётида ҳам кўп бор уринишлар бўлган. Тўғри, шеърлар, пьесалар ва достонлар битилган, лекин унинг изтиробли ҳаёти бошдан охир очиб берилган тарихий роман ҳозиргача ёзилмаган эди.

Наби Жалолиддин буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳақида икки китоб, 5 қисмдан иборат “Тегирмон” номли романни ёзиб тугатди. Бу роман мустақиллик учун курашган ҳақгўй, жасур, ғанимнинг кўзига тик боқишдан қўрқмаган жасоратли ва ватанпарвар, шунингдек, ҳаёти бир умр изтиробда, сарсон-саргардонликда, хўрликда ўтган Чўлпон ҳақида. Бундан ташқари, асарда тарихимизда ва адабиётимизда катта из қолдирган ўнлаб буюк шахслар ҳам ўрин олган. Қолаверса, ўтган асрнинг 20-30-йилларидаги фожеалар аниқ ва таъсирчан тарзда ёритилган.

“Тегирмон” романи 2016 йилдан бошлаб ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.

“Тегирмон” — Чўлпон ҳақидаги роман.