Ғафур Ғулом номидаги НМИУ томонидан таниқли ёзувчи Наби Жалолиддининг “Урушнинг давоми” номли китоби нашр этилди.
Ундан ўрин олган “Ўлимнинг ранги” деб аталмиш қиссада мудҳиш Афғон уруши даҳшатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳикоялар эса унинг давомидек.
Шунингдек, мутлақо янгича шакл ва услубда ёзилган “Қурб” номли романда юмор, фалсафа ва тарих уйғунлашиб кетган. Асар ўқувчини сирли олам сари етаклайди.
Ушбу китоб “Уруш кўрган адиблар” туркумида нашр этилди.