Хайём ҳақида дилогия нашрдан чиқди

Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
06.05.2021
Чўлпон ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси
06.10.2021

Умар Хайём ҳақидаги “Оралиқ” романининг давомини ёзиб тугатганим, иккала китоб ҳам нашрга тайёрланаётгани ҳақида хабар бергандим.

Ва ниҳоят “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан “Умар Хайём” номли дилогия нашрдан чиқди. Унда Хайём ҳақида 2 та роман бор: “Оралиқ” ва “Ғайб остонасида”.

Ушбу китобда Хайёмнинг ҳаёти ва ижоди, ўсмирлик ва йигитлик даврлари, машҳурлиги, ўша пайтдаги тарих ва тарихий шахслар, Ғаззолий билан учрашув, умуман, ҳамма-ҳаммаси қаламга олинган.