Наби Жалолиддиннинг Умар Хайём ҳаёти ва ижоди ҳақидаги “Хайём” (“Оралиқ”) номли романи уйғур тилига таржима қилинди. Уйғуристондан ушбу романни сўраб мурожаат қилган ношир-таржимон Рўзимуҳаммад Муталлиб асарни уйғур тилига ўгириб, яқин кунларда китоб ҳолида нашр этиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, “Хайём” романи 3 йил мобайнида (2001-2004 йиллар) ёзилган ва 2011 йилда “Ўзбекистон” нашриётида китоб ҳолида чоп этилган. Унгача “Шарқ юлдузи” журналининг 3та сонида босилган. Алоҳида қайд этиш керакки, “Хайём” романи муҳокамаси пайтида ўзбек адабиётшунослари уни алоҳида эътироф этишган.